Ўзбекистонда Инқирозга қарши кураш жамғармасидан ўғирланган маблағлар миқдори маълум қилинди

Танзила Нарбаева . UzNews фотосурати

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида COVID-19 эпидемиясига қарши кураш учун Инқирозга қарши кураш жамғармасидан талон-тарож қилинган маблағлар миқдори ҳақидаги маълумотлар очиқланди. Бу ҳақда 7 август куни UzNews нашри хабар берди.

Сенат раиси Танзила Норбоева коррупцияга оид маълумотларни айтаркан, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган вилоятларидаги Санитария-эпидемиология хизмати мутасаддилари томонидан умумий ҳисобда Инқирозга қарши кураш жамғармасининг 1 млрд. 750 млн. сўмдан зиёд (171,4 минг АҚШ доллари) маблағи талон-тарож қилинганини билдирди. «Давлатимиз раҳбари томонидан халқимиз саломатлигини асраш, инқироздан имкон қадар тезроқ ва талофатларсиз чиқиш учун не-не машаққатлар билан маблағлар жалб этилаётган бир шароитда ўз нафсининг қулига айланган, айрим калтабин мансабдорлар томонидан коррупцияга кўл урилаётганини ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди», — дея таъкидлаб ўтди у.

Норбоева ўзининг Коррупцияга қарши курашиш Миллий Кенгаши раиси эканлигини эслатиб ўтди. Спикер «эндиликда коррупция масаласидаги ишларимиз тизимли, аниқ мақсадга йўналтирилган ва албатта, муросасиз бўлади» деб ваъда қилди.

Норбоева, шунингдек, давлатнинг аҳоли ўртасида камбағалликни тугатиш бўйича олиб бораётган кураши хаотик тарзда кечаётганини тан олди. «Биз маҳаллий кенгашлар ва сенаторларнинг ишини қониқарли дея баҳолай олмаймиз. Мисол учун, бирорта ҳам депутат ёки сенатор айрим туманларда ижтимоий ёрдам тарқатилганидан сўнг фуқароларнинг норозилиги борасида бирорта таклиф билан чиққанлари йўқ», — дея афсусланди Сенат раиси.

Ўзбекистонда Инқирозга қарши кураш жамғармаси президент Шавкат Мирзиёевнинг фармойишига мувофиқ COVID-19 эпидемиясига қарши кураш ва унинг оқибатларини тугатиш учун тузилган. Жамғарма ҳам бюджет маблағлари ва ҳамда кредитлар ҳисобига тўлдирилади. Мисол учун, Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 15 йил муддатга уч йиллик имтиёзли давр билан 500 миллион АҚШ доллари миқдорида займ тақдим этилишини маъқуллади. Май ойида Халқаро валюта жамғармаси мамлакатга 375 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Жаҳон оммавий ахборот воситалари – Марказий Осиё ҳақида. Ҳафталик шарҳ

  • Тошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди

  • «Фарғона» Бош директори Даниил Кислов оғир ҳасталикка учраган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озод этишга чақиради

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Орзуларни ушатувчи беш булоқ, ва куч-қувват бағишловчи чинорлар