Qanot Sharq хусусий авиакомпанияси Киев йўналиши бўйича чартер рейсларни амалга оширади

Sputnik фотосурати

Qanot Sharq хусусий авиакомпанияси 18 октябрдан бошлаб Киев йўналиши бўйича чартер рейсларни амалга ошира бошлади, деб хабар беради компания сайти.

Августда Москва бўйича чартер рейслар бошлангани хабари берилганди. 14 августдан бошлаб компания ҳафтасига икки марта Тошкентдан Внуково аэропортига парвозлар уюштира бошлади. Сентябрда авиакомпания Шарж (БАА) йўналиши бўйичага парвозларни тиклади.

Qanot Sharq Ўзбекистондаги биринчи хусусий авиакомпания ҳисобланади. У 1998 йили ташкил этилган ва йўловчилар, юклар ташиш билан шуғулланган. 2003 йилдан 2012 йилгача компания «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясидан Ил-76 самолётини ижарага олган. Барча ушбу русумдаги самолётлар Мудофаа вазирлиги тасарруфига ўтказилгандан кейин Qanot Sharqнинг эксплутация сертификати тўхтатилган.

2020 йили Qanot Sharq американинг Air Lease Corporation компанияси билан иккита ишлатилган Airbus A320−200 самолётини ижарага олади. Биринчи лайнер 2021 йил апрелда етиб келди. Истиқболда авиакомпания ўз паркини учта A320 ва яна шунча A330 самолётлари билан тўлдирмоқчи.

Москва, Киев, Шарж йўналишларидан ташқари Qanot Sharq Истанбул, Анқара (Туркия), Дубай (БАА), Жидда, Мадина (Саудия Арабистони) Шарм-эл-Шейх (Миср), Санкт-Петербург (Россия) ва Олма-Ота (Қозоғистон) шаҳарларига рейслар уюштиради.