Локдаунга бир кун қолганда

Тошкент қандай қилиб янгидан эски балони кутиб олмоқда

Ўзбекистон узоқ вақт ва қийинчиликлар эвазига эпидемия қучоғидан чиқиб олди. Бунинг учун бошидан ёппасига карантин чоралари кўрилди, нимаики мумкин бўлса, ўша нарса чекланди. Кейинчалик ушбу чекловлар аста юмшатилгандай бўлди. Кеча «қизил» тусдаги ҳудуд бугун «сариқ», кейинчалик «яшил» зонага киритилди. Кеча тақиқиланган нарсага бугун рухсат берилди— гарчи бир қатор чеклов билан бўлсада, эртаси кун эса барча кескин чоралар деярли унутилди. Лекин, бир қарашда республика қадамма-қадам вирусни енгиб, нормал ҳаётга юз тутаётгандай эди…

Лекин бирдан ҳамма нарса остин-устун бўлиб кетди. Вазият март ойи ўрталарига хос тус олди. Коронавирусга чалинган беморлар сонининг кескин кўпайиши 10 июлдан республикада яна кескин карантин чораларини кўришни тақазо этди. Республиканинг барча ҳудудлари «қизил» зонага киритилди, тақиқлаш мумкин бўлган нарсаки тақиқланди.

Кўчадаги савдо-сотиқ

Тошкентда яна карантин қайтиб келишига ҳеч ким ишонмасди. Июль бошидан бери медикларнинг вирусга чалинганлик бўйича антирекордлар ўрнатилаётгани тўғрисидаги баёнотларига қарамасдан одамлар ҳеч нарсадан қўрқмай қўйгандилар. Балки, улар чарчагандирлар. Икки ярим миллион нуфузли шаҳар учун кунига юзта одамнинг вирус юқтиргани албатта хатарли ҳолат, лекин оддий одам учун бу ҳеч нарсани англатмасди. Токи сенинг яқинларинг, дўстларинг, қўшниларинг соғ-саломат экан, бу рақамлар мавҳум нарсадек туюларди. Кўпчилик шаҳар аҳолиси ҳукуматнинг чеклов чораларига ишонқирамайдиган бўлиб қолди. Турмушда, кўча-кўйда ижтимоий масофа сақланмайдиган бўлди. Одамлар бир-бириникига меҳмонга бориб, кўпқаватли уйлар ҳовлиларида одамларнинг тўп бўлиб лақиллаб ўтиришлари давом этди, дабдабали маросимлар ўтказила бошланди.

Тошкентдаги одатий турмуш тарзи

Бир қарашда Ўзбекистон пойтахтидаги ҳаёт аввалги маромига қайтгандек туюларди: кўчалардаги қизиган савдо-сотиқ, кафе ва ресторанлар лиқ тўла одамлар, буюм, озиқ-овқат, қурилиш материаллари бозорларига тўлиб кетган одамлар. Йўловчиларга лиқ тўла жамоат транспортлари ва расман юриши тақиқланган микроавтобуслар ҳаракати — буларнинг барчаси манзаранинг бир қисми эди.

Микроавтобусдаги йўловчилар

Ҳаттоки жазирама иссиқ ҳам одамларга реклама чегирмасини тақдим этгандек: одатда ёзда ҳукм сурадиган +40-45 даражали ҳарорат — +35-38 га тушиб қолганди. Локдаун (кескин чоралар кўрилиши)дан икки кун олдин Ўзбекистон пойтахтидаги ҳаёт одатий тусда эди — фақат метро ишламас, одамлар юзидаги ниқоблар жағ қисмига туширилган эди.

Андрей Кудряшов

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Жаҳон оммавий ахборот воситалари – Марказий Осиё ҳақида. Ҳафталик шарҳ

  • Тошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди

  • «Фарғона» Бош директори Даниил Кислов оғир ҳасталикка учраган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озод этишга чақиради

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Орзуларни ушатувчи беш булоқ, ва куч-қувват бағишловчи чинорлар